МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ — презентация
logo
МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
  • МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
1/30

Первый слайд презентации: МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ

Изображение слайда

Слайд 2

РЕЖА 1. Менежментнинг тарихий шарт - шароитлари 2. Менежментнинг илмий мактаблари 3. Ўзбекистонда бошқарувнинг ривожланиши 4. Менежментнинг хорижий моделлари

Изображение слайда

Слайд 3

Бош қариш деганда нимани тушунасиз? Корхона ва ташкилотлар олдига қўйган мақсадларга самарали эришишда, бошқарув субъектининг бошқарув объектига нисбатан бўлган мақсадли таъсири. Менежмент деганда нимани тушунасиз? Менежмент - мустақил профессионал амалга ошириладиган фаолият бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида моддий, номоддий ҳамда меҳнат ресурслардан самарали фойдаланиб, иқтисодий қонунлар, тамойллар ва методлар ёрдамида корхона, ташкилот фаолиятини бошқаришдир.

Изображение слайда

Слайд 4

Бундан 6 минг йил олдин мисирликлар ишчилар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар ҳамда бошқарувни марказлаштирмаслик ҳақида масалани қўйганлар.

Изображение слайда

Слайд 5

Эрамиздан аввал ХХ-асрда Мисрга қўшни Вавилон подшоҳи Хаммурапи бошқарув ва назорат қилиш заруриати учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, амалдор шахслар томонидан жавобгарликни ўз тобеларига ўтказишга йўл кўймасликни тан олган ва иш ҳақи даражасини қонунан белгилаган.

Изображение слайда

Слайд 6

Эрамизга қадар учинчи минг йилликлар билан саналган сопол жадвалчаларга тижорат битимлари ҳақидаги маълумотлар ва қадимги Шумерия қонунлари ёзилган, бу ҳам у ерда бошқарув амалиёти мавжуди бўлганлигидан далилдир.

Изображение слайда

Слайд 7

Антик даврда, эр амиздан 400 йил аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойилини шакллантирган. Унинг замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат қилишга ундашни, яъни мотивацияни махсус тадқиқот қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган.

Изображение слайда

Слайд 8

Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқарнайн биринчи марта жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган.

Изображение слайда

Слайд 9

Қулдорлик даврида ҳам бошқарув элементлари мавжуд бўлган, лекин меҳнатга жалб қилишнинг асосий воситалари сифатида тўғридан-тўғри мажбур қилиш ва жазо билан қўрқитиш усуллари устунлик қилганлар.

Изображение слайда

Слайд 10

Бундан 250 йил аввал Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатларида вужудга келган савдо капитализми, саноатни шиддат билан ривожланиши бошқарувчи кадрларга этиёжни кўпайишига олиб келган.

Изображение слайда

Слайд 11

Бошқарув амалиёти қадимги вақтлардан ХХ асрга қадар ривожланаётган бўлса ҳам, ҳеч ким уни тизимли бошқариш ҳақида ўйлаб кўрмаган.

Изображение слайда

Слайд 12

ХIX асрнинг бошида инглиз тадқиқотчиси Роберт Оуэн (14 мая 1771— 17 ноября 1858 ) кўп вақтини ташкилот мақсадларига бошқа одамлар ёрдамида эришиш муаммоларига бағишлаган. У ишчиларга дурустроқ уй-жой берган, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаган, уларнинг меҳнатлари натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиққан ва кўпгина тўловлар йўли билан яхши ишни рағбатлантирган.

Изображение слайда

Слайд 13

Америкали тадбиркор Жозеф Уо ртон ( 1826—1909 ) 1881 йилда илк бор америка коллежларда менежмент фанини курс сифатида киритган. Жозеф Уо ртон- Америка, Пенсильвания Университети қошидаги бизнес-мактаб асосчиси.

Изображение слайда

Слайд 14

Америкалик муҳандис Ф.Тейлор “ Илмий бошқарув мактаби” (1885-1920) асосчиси 1911 йилда ўзининг “ Илмий менежмент тамойиллари ” китобини нашр қилган, у умумий қизиқишни келтириб чиқарган ва унда биринчи марта бошқарув фан ва тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган.

Изображение слайда

Слайд 15

Менежментнинг пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ: - машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчига талабларнинг ўсиши; - бозор субъектларининг катта миқдори вужудга келиши, ҳажми ўсиши ва бозор алоқалари кучайиши; - бошқарувга касбий ёндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни ўсиши ва бозор иқтисодиёти барқарорлиги; - йирик корпорацияларнинг пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблиги кўпайиши. Худди корпорацияда менежмент мулк эгаси- тадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади; - мулкнинг акциядорлар ўртасида жамланиши натижасида акциядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади;

Изображение слайда

Слайд 16

- тадбиркорларнинг саноат инқилоби даврида яратилган техниканинг афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари; - ижодий, қизиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самарали бажариш усулларини яратиш истаги.

Изображение слайда

Слайд 17

2. Менежментнинг илмий мактаблари Илмий бошқарув мактаби (1885-1920). Бутун дунёда “Мактабни илмий ташкил этиш” номи билан кенг машҳур бўлган бу мактабнинг вужудга келиши ва ривожланиши ХХ аср бошларига тўғри келади. Бу мактабнинг бошида америкалик муҳандис-тадқиқотчи Ф. Тейлор (1850-1915) турган, у ўзининг кундалик ишида унумдорлик ва самарадорликни ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ва меҳнатни фаоллаштириш муаммоларини ҳал қилган. Унинг таълими менежмент замонавий концепциясининг асосий назарий мактаби бўлган.

Изображение слайда

Слайд 18

Шундай қилиб, ушбу мактаблар учун қуйидаги аломатлар хосдир : - маъмурият ҳал қилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаш; - субъетивизм ва авторитар усулларни илмий қоидаларга алмаштириш; - бошқарувни саноат меҳнати соҳасига айлантириш; - меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш, ходимларни тор вазифаларни бажаришга йўналтириш; - фаолиятни қатъиян тартибга солиш; - вазифаларни бажариш учун энг яхши ва энг тўғри бажарадиган ходимларни мақсадга қаратилган холда танлаб олиш, уларни ўқитиш; - хўжалик вазифаларини ҳал қилишнинг энг яхши усулларини белгилаш учун илмий таҳлилдан фойдаланиш; - ишларни режалаштириш; ходимларни рағбатлантириш.

Изображение слайда

Слайд 19

Бошқарувнинг классик ёки маъмурий мактаби (1920-1950). Уни ривожлантириши француз олими А. Файоль ва немис социологи М. Веберга энг катта улуш қўшганлар. Бу мактаб вакиллари ташкилотларнинг умумий таърифлари ва қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилганлар.

Изображение слайда

Слайд 20

Уларнинг мақсади бошқарувнинг иккита жиҳатига дахлдор бўлган универсал тамойилларни яратишдан иборат бўлган. Биринчиси – ташкилотни бошқаришнинг оқилона тизимини ишлаб чиқиш. Бу назариячилар бизнеснинг асосий хизматларини белгилаб олиб, ташкилотни бўлинмаларга бўлишнинг энг яхши усулини белгилаш мумкинлигига ишонганлар. Улар молия, ишлаб чиқариш ва маркетингни худди шундай хизматлар деб ҳисоблаганлар. Иккинчи жиҳат – ташкилот ва ходимлар бошқарувининг тузилишини қуриш. Яккабошчилик тамойили бунга мисол бўлиб хизмат қилган, унга кўра одам фақат битта бошлиқдан бўйруқлар олиши ва факат битта унга бўйсуниши керак.

Изображение слайда

Слайд 21

А. Файольнинг корхонани бошқаришда 14 тамоиллари - Меҳнат тақсимоти - Ваколат ва жавобгарлик - Интизом - Якка бошчилик (Якка ҳокимлик) - Йўналиш бирлиги - Шахсий манфаатларнинг умумийга бўйсиниши - Бошқарувни марказлаштириш - Ходимларни рағбатлантириш - Иерархия - Адолат - Тартиб - Кадрлар алмашинувини назорат қилиш - Ташаббус - Корпоратив рух

Изображение слайда

Слайд 22

Бошқарувдаги инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950). Э. М э йо, М. Фоллетт (Англия), ва А. Маслоу (АҚШ) унинг энг йирик обрўли ваки л ларидир. Бу мактаб вакиллари, агар раҳбарлик ўз ходимлари ҳақидаги ғамхўрликни оширса, унда ходимларнинг қаноатланганлиги даражаси ошади, бу эса муқаррар унумдорликни кўпайишига олиб келади деб ишонганлар. Ахлоқий фанлар ёки бихевиористик мактаб (1950 йилдан ҳозирги вақтгача). Энг кўзга кўринган вакиллари – Ф. Герцберг, Р. Лайкерт, Д. Мак Грегор. Ушбу мактаб инсоний муносабатлар мактабидан анча узоқлашиб кетган. Ушбу ёндашувга кўра, ходимга ташкилотларни бошқаришга нисбатан ахлоқий фанлар концепцияларини қўллаш асосида ўзининг шахсий имкониятларини ҳис қилишга кўпроқ даражада ёрдам кўрсатиш керак. Бу мактабнинг асосий мақсади ташкилот фаолияти самарадорлигини унинг инсоний ресурслари самарадорлигини ошириш йўли билан оширишдан иборат. Унинг асосий қоидаси: ахлоқ ҳақидаги фанни тўғри қўллаш ҳамма вақт ҳам алоҳида ходимнинг, ҳам умуман ташкилот самарадорлигини ошишига ёрдам бериши керак.

Изображение слайда

Слайд 23

Бошқарув фани мактаби ёки миқдорий усул (1950 йилдан ҳозирги вақтгача). Энг кўзга кўринган олимлари Р. Акофф, Н. Винер, В. Порето ҳамда В. Глушков ва Л. Канторавич (СССР). Мактаб бошқарувда аниқ фанлар - математика. статистика, муҳандислик фанлари маълумотларидан фойдаланишга асосланади операция ва вазиятлар модели тадқиқотлари натижаларини кенг кўллашни кўзга тутади. Аммо иккинчи жаҳон урушига қадар миқдорий усуллардан бошқарувда етарлича фойдаланилмаган. Эҳтимол, компьютерларни ривожланиши бошқарувда ушбу усулларни кўллашга кучли туртки бўлган бўлса керак. Улар ўсиб борувчи мураккабликдаги математик моделларни қуришга имкон берганлар, бу моделлар ҳақиқатга кўпроқ даражада яқинлашадилар, демак аниқроқ бўладилар.0

Изображение слайда

Слайд 24

Вазиятли ёндашув (1960 йилдан ҳозирги вақтгача). М. Фоллетт 20 - йиллардаёқ “Вазият қонуни” ҳақида гапирган. Тизимли ёндашув (50 йилларнинг охиридан ҳозирги вақтгача). 50 - йилларнинг охирида бошқарувда тизимлар назариясини қўлланиши менежментга бошқарув фани мактаблари ва хусусан, америкалик олимлар Ж. Пол Г е тти ва Питер Ф. Друкерларнинг муҳим улуши бўлган. Жараёнли ёндашув (1920 йилдан ҳозирги вақтгача).

Изображение слайда

Слайд 25

Ўзбекистонда бошқарувнинг ривожланиши Ўзбекистонда иқтисодий жараёнларни бошқариш чуқур тарихий томирларга эга. Бошқарув фан сифатида шакллангунга қадар даврларда ҳам ушбу жараённинг туб моҳияти ва мазмунини тушунган ва амалиётда қўллаган турли хилдаги мураккаб кишилар гуруҳига муваффақиятли равишда раҳбарлик қилган, ўз тажриба ва нуқтаи назарларини келажак авлодга мерос сифатида қолдирган буюк шахслар бўлганки, уларни ўрганиш ҳозирги замон бошқарув фанини ривожланишига самарали таъсир кўрсатади. Ана шундай шахслардан Ал- Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино (IX-Xасрлар), Юсуф Хос Хожиб (XI-XIIасрлар), Амир Темур, Низомулмулк (XIII-XIYасрлар), Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Алишер Навоий (XYасрлар)нинг бошқарувга оид асарлари бугунги кунда ҳам қўлланма бўладиган кўрсатмалар ҳисобланади. Масалан, ”Қутадғи билик”, “Темур тузлуклари” ва бошқалар.

Изображение слайда

Слайд 26

Ўзбекистон биринчи Президент Ислом Каримов асослаб берган тамойиллар асосида бозор муносабатларига ўтказиш бозор механизмларини шакллантириш дастури бир қатор мамлакатларда “Ўзбек модели” деб эътироф этилди. Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси - давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга - қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга - иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга - ижтимоий соҳани ривожлантиришга хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга

Изображение слайда

Слайд 27

МЕНЕЖМЕНТНИНГ ХОРИЖИЙ МОДЕЛЛАРИ - Менежментнинг америкача моделини - Менежментнинг япон модели - Маркетинг модели

Изображение слайда

Слайд 28

Япон модели Америка модели Бошқарув қарори жамоавий қабул қилинади Қарор шахсан қабул қилинади Жамоавий жавобгарлик устун бўлади Шахсий жавобгарлик устун бўлади Бошқарувнинг эгилувчан тизими Бошқарувнинг қатъий, бир шаклга келтирилган тизими Назоратни норасмий ташкил қилиниши Назоратнинт бир шаклга келтирилган тадбирлари Жамоавий назорат Менежментнинг шахсий назорати Ходим ишини секинлаштирилган ҳолда баҳоланиши ва хизматдаги ўсиш Меҳнат натижаларини тез баҳолаш, хизмат бўйича жадал силжиши Раҳбарнинг энг муҳим сифати мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширишни билиш Раҳбарнинг энг муҳим сифати касб эгаси бўлиш Бошқарувни гуруҳларга қаратиш Бошқарувнинг якка шахсларга қаратиш Бошқарувни жамоавий уйғунликка эришиш ва жамоавий натижа бўйича баҳолаш Бошқарувни шахсий натижа бўйича баҳолаш Қўл остидагилар билан норасмий муносабатларни устунлик қилиши Қўл остидагилар билан расмий муносабатларнинг устунлик қилиши Хизмат бўйича ёш ва иш стажига кўра илгари силжиш Мартабани шахсий натижаларга боғлиқ бўлиши Универсал турдаги раҳбарларни тайёрлаш Тор мутахассисисликдаги раҳбарларни тайёрлаш Гуруҳ ишининг натижалари, стаж бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш Шахсий улуш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш Фирмада узоқ муддатли бандлик Қисқа муддатга ёллаш Менежментнинг япон ва америка моделлари

Изображение слайда

Слайд 29

Асосий адабиётлар 1. Ricky W.Griffin. Fundamental of management. 8 th Edition. 2015.- 510 р. 2. David Boddy. Management An Introduction. Sixth Edition. 2014. y. 670 p 3.N.Q.Yo’ldoshev, G.E. Zaxidov. Menejment. Darslik.- Toshkent. “ O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyati ” nashriyoti, 20 18 y. - 392 b. 4. Йўлдошев Н.Қ., Набоков В.И. Менежмент назарияси. Дарслик. –Т:.ТДИУ, 2013.- 433 б. 5. Шарифходжаев М. Менежмент. Дарслик.-Т.: Ўқитувчи, 2002.-464 б.

Изображение слайда

Последний слайд презентации: МАВЗУ-1: МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ

Изображение слайда

Похожие презентации

Ничего не найдено