Первый слайд презентации
Умумий ва ч екли нафлилик. Бефарқлик чизиғи ва неъматларни чекли алмаштириш нормаси. Бюджет чизиғи ва бюджет чегараси. Истеъмолчининг мувозанатлик шарти. Истеъмолчи танлови назарияси
Слайд 2: Неъматнинг нафлиги - неъматнинг инсон эҳтиёжини қондира олиш хусусиятидир. Истеъмол назариясида неъмат - бу истеъмолчининг эҳтиёжини қондира оладиган ҳар қандай истеъмол объектидир
Слайд 3: Истеъмол назарияси қуйидаги постулатларга асосланади :
1. Истеъмолчилар барча неъматларни классификация қилади ва бир-бири билан солиштира олади. Бошқача айтганда, истеъмолчи иккита A ва B неъматлар мажмуаларидан A мажмуани B га нисбатан кўпроқ хоҳлаши ёки B мажмуани A га нисбатан кўпроқ хоҳлаши ёки иккаласини ҳам нафлик даражаси бир хил деб, қараши мумкин : агар A мажмуа B мажмуага нисбатан нафлироқ бўлса, A>B. B мажмуа A га нисбатан нафлироқ бўлса, A<B. Иккаласи ҳам бир хил даражадаги нафга эга бўлса A=B.
Слайд 4: 2. Истеъмолчи хоҳиши транзитивдир. Агар истеъмолчи A мажмуани B га нисбатан кўпроқ хоҳласа ва B мажмуани C мажмуадан кўра кўпроқ хоҳласа, унда у A мажмуани C мажмуага нисбатан кўпроқ хоҳлаган бўлади, яъни :
Слайд 5
3. Тўйинмаслик. Истеъмолчи ҳар доим ҳар бир неъматнинг камроқ қисмидан кўра, кўпроқ қисмини олишни хоҳлайди.
Слайд 6: Умумий ва чекли нафлик
Умумий нафлик - истеъмол қилинган неъматлардан олинган жами нафлик. Чекли нафлик (Marginal Utility) - охирги ёки навбатдаги бирлик неъматни истеъмол қилишдан олинадиган қўшимча нафлик. Чекли нафликнинг камайиш қонуни - бирор-бир неъматдан ҳар бирлик қўшимча истеъмол олдингисига нисбатан камроқ наф бериб бориши тушунилади ( бошқа неъматлар истеъмоли ҳажми ўзгармаганда ).
Слайд 7: Нафлик функцияси
Нафлик функцияси – истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлари ҳажми билан, у ушбу неъматларни истеъмол қилиш натижасида оладиган нафлик даражаси ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. – нафлик даражаси –1, 2,..., n - неъматлар ҳажми.
Слайд 8
Чекли нафлик - бу нафлик функциясидан бирор бир неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосиладир. – i - неъмат миқдори ; – i - неъмат бўйича чекли нафлик. Одатда, бирор бир нематни истеъмол қилиш ҳажми ошганда (бошқа неъматлар истеъмоли ўзгармаганда) умумий нафлик ошади. Демак чекли нафлик мусбат:
Слайд 9
maxU ( Q* ) U a ) Q Q* MU б ) Q Q* Умумий нафлик ( a ) ва чекли нафликнинг ( б ) ўзгариши
Слайд 10: Бефарқлик эгри чизиғи - бу истеъмолчи учун бир хил наф берувчи неъматлар комбинацияларини ифодалайди. Фараз қилайлик, X 1 – пирожное, X 2 - кофе
Слайд 11: Бефарқлик эгри чизиқлари мажмуаси
X 1 X 2 U 1 U 2 U 3 0 U 3 > U 2 > U 1
Слайд 12
X 1 X 2 0 Неъматларнинг бир-бирини ўрнини босиш зонаси – бир неъмат билан иккинчи неъматни самарали алмаштириш мумкин бўлган оралиқ. V W K F L N VW оралиқ – алмаштириш зонаси
Слайд 13: Чекли алмаштириш нормаси (Marginal rate of substitution) нинг миқдори горизонтал ўқ бўйича ифодаланган X 1 неъматнинг бир бирлиги учун, вертикал ўқ бўйича ифодаланган X 2 неъматнинг қанча миқдоридан воз кечиш мумкинлигини кўрсатади
Бефарқлик эгри чизиғининг тангенс бурчаги ётиқлиги манфий бўлгани учун манфий бўлади. Лекин, MRS мусбат бўлиб, у бурчак ётиқлигининг абсолют қиймати бўйича олинади.
Слайд 15
Бюджет чегараси товарлар нархига ва истеъмолчининг даромадига асосланади ва у мавжуд пул маблағларида қандай истеъмол товарлар мажмуасини сотиб олиш мумкинлигини кўрсатади. Бюджет чегараси берилган даромад R ҳамда P 1 ва P 2 нархларда истеъмолчи томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган, биринчи ва иккинчи неъматларнинг барча комбинацияларини ифодалайди. Бюджет чегараси
Слайд 16: ва бу тенгсизлик товарларга сарфланадиган харажатлар йиғиндиси, истеъмолчи даромадидан ошмаслигини билдиради. X 1 ва X 2 ларнинг манфий бўлмаслик ( ва ) шартини киритсак, у ҳолда биз истеъмолчининг товарларни сотиб олиши мумкин бўлган соҳасини (расмда штрихланган қисм) аниқлаган бўламиз:
Бюджет чегарасини қуйидагича ёзиш мумкин: