Первый слайд презентации: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
РАҲИМОВ МУҲАМАД ЮНУСОВИЧ МАВЗУ: ҚОРАМОЛЛАР ИКСОДИДОЗЛАРИ ЭКОГЕНЕЗИ ВА ҚАРШИ КУРАШНИНГ САМАРАЛИ ЧОРАЛАРИ 03.00. 06- «Зоология» (ветеринария фанлари бўйича) А. РЎЗИМУРОДОВ Ветеринария фанлари доктори, профессор Ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим С.И.МАВЛАНОВ С А М А Р Қ А Н Д – 2022
Слайд 2: МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Мамлакатимизда аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини сақлашда ҳамда чорвани эпизоотик ҳолатини барқарорлаштиришда иксод каналарининг тарқалиши катта тўсиқ бўлмоқда. Улар қон сўриш билан бирга ҳайвоннинг терисини жароҳатлаб, 85% тери хомашёсини ишлаб чиқаришга яроқсиз, ҳар бир бош соғин сигирнинг сут сутдорлиги 18-20%, тана вазнини эса 12% гача камайишига олиб келади. Иксод каналарини ҳалқ хўжалигига келтирадиган иқтисодий зараридан ташқари катта ижтимоий ҳавф ҳам туғдиради - қон сўрувчи турлари одамлар орасида офат келтирувчи трансмиссив ва табиий ўчоқли (ўлат, геморрагик иситма, вирусли ва риккетсиоз) касалликлар Vector юқтирувчилари ҳисобланади. Паразитар турлар миқдорини, хусусан, иксод каналарни назорат қилиб бориш, табиатда биологик мувозанатни муҳофаза қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Слайд 3: Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Иксод каналарининг тур таркиби, морфологияси, биологияси, экологияси, эволюцияси, қарши кураш ва даволаш муаммолари бўйича илмий-тадқиқотлар бир қатор хорижий олимлар, жумладан, J.Ahmed, A.S.Bowman, И.Г.Галузо, Н.И.Агринский, Ю.С.Балашов, А.Н.Алексеев ва бошқалар томонидан олиб борилган. Республикамиз олимларидан У.Я.Узаков, С.Бабаева, О.С.Давидов, А.Рўзимуродов, Ш.А. Абдурасулов, А.Ғ.Ғафуров ва бошқалар ўрганган ва илмий жиҳатдан асосланган назарий ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳамда жорий этилган. Самарқанд вилоятининг турли биоэкологик худудларида хусусан шахсий (аҳоли қарамоғидаги) қорамолларда иксод каналарининг экогенези, тарқалиш мавсумийлигини ўрганиш билан бир қаторда уларга қарши суми-альфа, дельтаметрин ва каратин препаратларини самарадорлигини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга тавсия қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Слайд 4: ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ
Қ орамоллар иксодидозларининг экогенезини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат. ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ қорамолларда иксодидозларнинг мавсумий динамикаси ва экогенезини ўрганиш; янги инсектоакарицид пиретроид (суми-альфа, дельтаметрин, каратин ва бошқа) препаратларнинг қорамоллар иксодидозларига қарши терапевтик самарасини аниқлаш; инсектоакарицид препаратларни соғин сигирларнинг сути таркибидаги қолдиғини аниқлаш; қорамоллар иксодидозларига қарши ўтказилган даволаш-профилактика чора-тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш; қорамоллар иксодидозларига қарши самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Слайд 5
Тадқиқот объекти – Самарқанд вилояти чорвачилик хўжаликлари ҳамда шахсий (аҳоли қарамоғидаги) ва чорвачилик хўжаликларидаги қорамоллар, касаллик тарқатувчи каналар, личинка ва имаголари, турли хил акарицид препаратлар танланган. Тадқиқотлар предмети - шахсий, чорвачилик хўжаликларидаги қорамоллар, уларда паразитлик қилувчи каналар ва улар чақирадиган иксодидозларнинг экогенези, ҳаракати, мавсумий динамикаси ҳамда ушбу касалликларни даволаш ва олдини олиш тадбирлари ҳисобланади. Тадқиқот усуллари. Илмий тадқиқот ишларини бажаришда эпизоотологик, паразитологик, клиник, морфологик, экологик, фенологик, арахнологик, токсикологик ҳамда статистик усуллардан фойдаланилган.
Слайд 6: Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг турли биоэкологик ҳудудларида қорамоллар иксодидозларининг мавсумий динамикаси ва экогенези аниқланган; Янги инсектоакарицид пиретроид (суми-альфа, дельтаметрин, каратин ва бошқа) препаратларнинг қорамоллар иксодидозларига қарши терапевтик самараси аниқланган ва амалиётга тавсия этилган; Инсектоакарицид препаратларни соғин сигирларнинг сути таркибидаги қолдиғи ўрганилган; қорамоллар иксодидозларига қ арши ўтказилган даволаш профилактика чора - тадбирларининг иқтисодий самарадорлиги аниқланган ; Қорамолларнинг иксодидозларига қарши самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва жорий этилган.
Слайд 7
Иксодидозлар Иксодидоз ( Ixodiasis ) - кана орқали вужудга келадиган касаллик, заҳарланиш ( клещевой токсикоз) бўлиб, Ixodidae оиласига мансуб иксод каналарининг ҳайвонларга оммавий ҳужуми натижасида юзага келади. Танасида иксод каналари билан зарарланган ҳар қандай ҳайвон иксодидоз касаллигига чалинган ҳисобланади. Иксод каналари қорамол қонини сўрганда (иксодидлар фақат қон билан озиқланади ) ҳайвон қаттиқ безовталанади, ҳолсизланади, камқонлик кузатилади, ҳайвон озиб, маҳсулдорлиги кескин пасайиб, ҳайвоннинг ташқи таъсирларга сезгирлиги сусаяди, кананинг ҳайвон тана қисмларига ёпишган жойлари (сўрғичини қадаган жойлар) қаттиқ қизғиш тўқимага айланиб терини маҳаллий шикастланишга ҳамда қонни сўраётганда қон сўрғичидан оғриқли токсин чиқариб организмни умумий заҳарланишига олиб келади.
Слайд 8
Бундан ташқари иксод каналари ўзининг танасида 250 га яқин хавфли вирус қўзғатувчиларини сақлайди ва ўта хавфли трансмиссив касалликларнинг тарқатувчилари ҳисобланади. Бу касалликлар канадан ҳайвонга уларнинг сўлаги орқали юқади. Иксодидоз мавсумий касаллик бўлиб деярли барча ҳайвонларда кузатилади. Бу касалликнинг бошланиши баҳор мавсумида ва ёз мавсумида авжига чиққани кузатилади. Қорамолларнинг қон паразитар касалликлари республикамизнинг барча вилоятларида учраб, йилнинг иссиқ даврида қорамолчиликка жуда катта зарар келтиради. Ушбу касалликлар гуруҳи юқори маҳсулдор моллар учун айниқса жуда хавфли ва кўпинча уларнинг ўлими билан тугалланади.
Слайд 9: Илмий-тадқиқот ишлари Са марқанд вилоятининг Тойло қ, Ургут, Жомбой ҳамда Пайариқ туманларининг кичик чорвачилик х ў жаликлари, аҳолининг шахсий хўжаликларида сақланаётган қорамолларда яъни иккиламчи (антропоген экотоплар) ҳамда бирламчи биоценозлар (зооценоз) шароитида олиб борилди. Бунда жами бўлиб 2600 бош қорамоллардан фойдаланилди. Иксод каналарининг Hyalomma (H. anatolicum, H. plumbeum, H. detritum), Rhipicephalus (Rh. Bursa, Rh. turanicus), Haemaphysalis (H.sulcatа, H.punctata), Dermacentor marginatus, авлодлари вакиллари қорамоллар танаси да асосий патоген турлар сифатида аниқланди, бунда Hyalomma ва Rhipicephalus авлоди каналари доминант турлар эканлиги аниқланди. Янги ташкил қилинган кичик чорвачилик хўжаликлари шароитида асосан Ixodidae популяциялари кузатилди. Тойлоқ тумани “Тепақишлоқ”, “Уртақишлоқ”, “Файзиобод” ҳамда “Дўстлик” маҳаллалари, Ургут тумани “Шитоп” маҳалласи, Жомбой тумани шахсий (аҳоли қарамоғидаги моллар) хўжаликларида, Пайариқ тумани “Накурт” маҳалласининг шахсий хўжаликлардаги мавжуд чорва молларини эктопаразитларга нисбатан олиб борилган илмий-тадқиқотлар жараёнида асосан, Hyalomma (H. anatolicum, H. plumbeum, H. detritum), Rhipicephalus (Rh. bursa, Rh. turanicus), Dermacentor (D. marginatus) кана авлодларига мансуб турлар учра ши аниқланди
ФЕНОЭКОЛОГИК МАЪЛУМОТЛАР
Слайд 10: Э котон ва экотопларда асосан қўйидаги иксодидозлар тарқалганлиги аниқлан ди : Жадвал 1
Ҳайвон тури Тарқалган иксод кана турлари Диагностика қилинган иксодидоз ном лари Қорамолларда: Hyalomma anatolicum х иа л о м моз Hyalomma plumbeum х иа л о м моз Hyalomma detritum х иа л о м моз Rhipicephalus bursa Рипицефал ё з Rhipicephalus turanicus Рипицефал ё з Dermacentor marginatus Дермацентороз
Слайд 11: Иксод каналарининг экотопларда тарқалиш динамикаси Жадвал 2
Иксод каналар Ixodidae Кана турлари Ҳ айвон турлари М авсумлар 1. Hyalomma anatolicum 2. H. detritum Қорамол Қорамол иссиқ мавсумларда қишда 4. H.plumbeum Қорамол иссиқ мавсумларда нимфаси 5. Dermacentor marginatus Қорамол и ссиқ мавсумларда 6. Rhipicephalus bursa 7. Rh. T uranicus Қорамол Қорамол б арча мавсумларда, қишда личинка ва нимфаси 8. Haemaphysalis sulcata 9. H.punctata ( яйлов ) Қорамол Қорамол и ссиқ мавсумларда
Слайд 12: Экотоп ва экотонларда иксод каналарининг ойлар бўйича фенограммаси Жадвал 3
Топилган каналар турлари Ойлар бўйича (экз.) I - III IV V VI VII VIII IX X XI Hyalomma anatolicum - доналаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб доналаб доналаб - H.plumbeum - - ўнлаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб доналаб доналаб - H. detritum - доналаб доналаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб - - - H. scupense - доналаб доналаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб - - - Rhipicephalus bursa - доналаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб доналаб доналаб - Rh. turanicus - - - доналаб ўнлаб ўнлаб доналаб - - Haemaphysalis sulcatа - - доналаб доналаб доналаб доналаб доналаб - - H. punctata - - доналаб ўнлаб ўнлаб доналаб доналаб - - Dermacentor marginatus - доналаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб ўнлаб доналаб доналаб -
Слайд 13: расм 1
Маҳаллий суми-альфа препаратини қорамолларнинг иксодидозига қарши терапевтик самарасини аниқлаш
Слайд 17: Тойлоқ туманидаги “Тепақишлоқ”, “Боғизоғон” маҳаллаларини шахсий хўжаликларидаги 11 бош қорамол хиаломмоз (Hyalomma anatolicum, H.plumbeum) ва триходектоз (Trichodektes bovis) билан касалланганлиги аниқланди. Тажрибадаги 11 бош қорамолнинг ҳар бирига 5% ли дельтаметрин препаратининг 0,015% ли сувли эритмасидан 1,5 литр/бошдан ишчи эритмаси пуркалди. Назоратдаги 5 бош қорамолга эса 1,5 литрдан оддий сув пуркалди. Натижада 2 суткадан сўнг тажриба гуруҳидаги 11 бош қорамолларнинг танасидаги эктопаразитларнинг барчаси нобуд бўлганлиги аниқланди. Назоратдаги 5 бош қорамол танасидаги кана ва ҳашаротларнинг тирик қолганлиги кузатилди. Препаратнинг инсектоакарицид самараси 95 фоизни ташкил этди. Натижада 0,015 фоизли препарат (0,5 л, 1,5 л/бош с.э. дозада қўлланилганда 11 бош ҳайвон танасидаги эктопаразитларга нисбатан 95% инсектоакарицид самара аниқланди. Назоратда (сув) самара кузатилмади, паразитлар тирик қолди
Слайд 20: Бир бош соғин сигирни Суми-альфа 20% пиретроиди билан дезакаризация қилиш харажатлари қиймати Жадвал 4
Т.р. Моддалар Қиймати ( сўм ) Фоиз 1. Маош ( 3 киши) 2301,0 80,2 2. Препарат нархи ( бир бошга ) 121,0 4.3 3. Бошқа харажатлар ( алоқа, иш кийими, автохаражат, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бош қ а) 443,0 15.5 Жами: 2865,0 100 Бунда, бир бош соғин сигирни Суми -альфа 20% пиретроиди билан даволаш (харажат) қиймати ўртача 2865 сўмни ташкил этди
Слайд 21
Т.р. Мазмуни Ўлчов бирлиги Тажриба гуруҳида Назорат гуруҳида 1. Мол сони бо ш 10 10 2. Тажриба муддати к ун 3 0 3 0 3. Дез акаризац ия м арта 1 - 4. Ўртача кунлик соғин а) тажрибагача б) тажриба мобайнида к г к г 7,9 8,5 7,7 7,7 5. Соғиндаги фарқ к г 0, 6 0 6. Тажриба мобайнида сигирларнинг ўртача сут маҳсулотини кўпайиш миқдори к г 0,6 7. Тажриба давомида олинган қ ўшимча маҳсулотни умумий миқдори к г 180 8. 1 кг сут нархи с ўм 2600 9. Қўшимча олинган сут қиймати с ўм 468000 10. Дез акариза ция харажатлари с ўм 28650 11. Иқтисодий самара с ўм 439350 12. Бир сўмга олинган соф даромад с ўм 1 5, 3 3 Шундай қилиб, қилинган 1 сўм харажат 15,33 сўм соф даромад келтириши ёки ҳар бир бош соғин сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ўртача 0,6 литрга кўпайиши аниқланди. Соғин сигирларни дезакаризация қилишнинг иқтисодий самарадорлиги .
Слайд 22: Хулосалар 1. Зообиоценозлар “Зарафшон” экологик ландшафтининг экотопларида ( Тойло қ, Ургут, Жомбой ва Пайариқ туманлари шахсий ёрдамчи ва чорвачилик хўжаликлари) қорамолларнинг иксодидозлар билан касалланиш даражаси мавсумга боғлиқ ҳолда 70,0 фоизни ташкил этди. 2. Экотонлар (“Зарафшон” тўқайзорлари) шароитида қорамолларнинг иксодидозлар билан касалланиш даражаси мавсумга боғлиқ ҳолда 75,0 фоизни ташкил этди. 3. Самарқанд вилоятининг Тайлоқ, Ургут туманлари шахсий хўжаликларидаги мавжуд қорамолларда Hyalomma, Rhipicephalus кана авлоди вакиллари доминантлик қилиши аниқланди. 4. Пайариқ, Жомбой туманлари тўқайзорлари - экотонлари шароитида иксод каналарининг Dermaсentor, Hyalomma, Rhipicephalus авлодлари вакиллари қорамоллар танасида доминант эктопаразитлар сифатида аниқланди. 5. Экотопларда иксодидозларнинг феномуддатлари кейинги йилларда (2016-2018 йй.) нисбатан мавсумий кечикиши 10-15 кунга ўзгарганлиги аниқланди. 6. Олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар мобайнида қорамолларнинг 60,0 фоизи Hyalomma (H.anatolicum, H.scupense, H.detritum), Rhipicephalus (Rh.bursa, Rh.turanicus) авлодларига мансуб каналар билан зарарланиши аниқланди
Слайд 23: 7. Зарафшон воҳаси экотон ва экотоплари шароитида йирик ва майда шохли моллар, одам ва ҳайвонларнинг ўта хавфли трансмиссив касалликлари қўзғатувчиларининг (специфик) тарқатувчилари бўлган Hyalomma anatolicum, Hyalomma detritum, Rhipicephalus bursa, Rhipicephalus turanicus каналарининг харакати март ойининг сўнгги декадасидан апрел ойининг биринчи декадасидан бошланиши аниқланди. 8. Суми-альфа (эсфенвалерат - 20% к.э.) препаратининг 0,012 фоизли сувли эмульсия шаклида қорамолларнинг иксодидозларига - хиаломмоз, рипицефалёзга нисбатан юқори (98,0 фоиз) акарицид таъсир кўрсатиши аниқланди. 9. Дельтаметрин (пиретроид, 5% к.э.) препаратининг 0,015 фоизли сувли эмульсия шакли қорамол иксод каналарига нисбатан 95,0 фоиз акарицид самара бериши аниқланди. 10. Каратин (10% к.э. пиретроид) препаратининг 0,006 фоиз сувли эмульсия шакли қорамоллар иксод каналарига нисбатан 90,0 фоиз акарицид самара бериши аниқланди. 11. Қорамолларни иксодидозларига қарши ўтказилган даволаш-профилактика чора-тадбирлари натижасида соғин сигирларнинг кунлик сут маҳсулдорлиги ўртача 0,6 килограммга ёки 1,07 фоизга кўпайиши ёки даволаш учун сарф қилинган бир сўм харажат 15,33 сўм иқтисодий самара бериши аниқланди
Слайд 24: 1. Қорамолларни иксодидоз ( иксод каналари ) билан касалланишини олдини олиш учун қорамоллар сақланадиган биноларни тоза ва қуруқ сақлаш, қорамолларни иксодидозларга қарши мавсумий дезакаризация қилиш, сифатли озиқлантириш, молларни ҳар ойи жун-тери қопламини текшириш, янги келтирилган қорамолларни паразитологик кўрикдан ўтказиб, 30 кун давомида алоҳида жойга ( изоляцияда ) сақлаш тавсия этилади. 2. Тавсия этилган Суми -альфа ( эсфенвалерат ) 20%, Дельтаметрин 5% концентрати ва Каратин 10% концентрат пиретроид препаратларининг бирортаси билан режали равишда (10-15 кун оралиғи билан 6-7 ой давомида ) дезакаризация тадбирларини ўтказиш, қорамолларни иксодидозига қарши курашда ва олдини олишда тавсия этилади. 3. Қорамоллар орасида иксодидоз кўпайган мавсумларда уларни даволаш учун ойига 2 марта (10-15 кун оралағида ), молхоналарни ойига 1 марта Суми -альфа ( эсфенвалерат ) 20%, Дельтаметрин 5% ва Каратин 10% концентрат пиретроид препаратларнинг бири билан дезакаризация тадбирларини олиб бориш тавсия этилади. 4. Олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар мобайнида « Пиретроидлар. Табиий ўчоқли трансмиссив касалликлар муҳофазаси » номли монография (2018) чоп этилган. « Маҳаллий Суми -альфа инсектоакарицидининг чорвачиликда экто - ва эндопаразитларга ҳамда хавфли трансмиссив касалликларнинг “вектор” тарқатувчиларига қарши курашда қўлланилиши » (2015) бўйича тавсиянома, « Йирик ва майда шохли ҳайвонлар, от ва туялар эктопаразитларига қарши курашиш тўғрисида » (2016) йўриқнома тасдиқланиб Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “ Тепақишлоқ ” маҳалласидаги шахсий чорвачилик хўжаликларида жорий этилган ; Ушбу қўлланма ва тавсияномалар чорва моллари хусусан қорамолларнинг иксодидоз касаллигига қарши курашишда тавсия этилади
АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР
Слайд 25
Расм 7. Ixodes, Haemaphysalis, Boophilus, Dermacentor, Rhipicephalus ва Hyalomma кана авлодлари турлари.
Слайд 26
Расм 8. Шахсий, аҳоли қарамоғидаги қорамолларни иксод каналарига нисбатан айвонда дезакаризация қилиш жараёни.
Слайд 27
Расм 9. Қорамолларни далада сақлаш шароитида (шийпонда) иксодидозларга нисбатан дезакаризация жараёни.
Слайд 28
Расм 10. Шахсий, хусусий хўжаликларда қорамолларни сақлаш биноларни дезакаризация қилиш жараёни.
Слайд 29
Расм 11. Иксод каналари турларининг микроскопик ва морфосистематик аниқлаш жараёни.