Слайд 2: Пул айланиши тушунчаси
ПУЛ АЙЛАНМАСИ – бу пул маблағларининг нақд ва нақд бўлмаган шакллардаги ҳаракатидир.
Слайд 3
Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланмаси ни ташкил қилади Иқтисодий тизимда товар ва пул айланишининг содда кўриниши.
Слайд 5
ПУЛ АЙЛАНМАСИ СУБЬЕКТЛАРИ Давлат ва давлат муассасалари ; Марказий банк ; Кредит ва молия муассасалари ; Мамлакат резидент ва норезидентлари ; Корхона ва ташкилотлар ; Бошқа муассасалар.
Слайд 6
Пул айланмаси обьекти – товар ва товарсиз операциялар жараёнида вужудга келадиган молиявий муносабатлар, яъни айланмалар ҳисобланади. Товарли айланма ; Товарсиз айланма ; Бошқалар.
Слайд 7
Пул айланмаси Бу-нақд ва нақдсиз шаклларда пул белгиларининг узлуксиз ҳаракатланиши жараёнини ўзида намоён қилади Тўлов айланмаси Пул маблағлари ва пул бозори инструментлари ҳаракатларининг йиғиндисидир
Облигатция ; Векселлар ; Депозит сертификати ; Жамғарма сертификати.
Слайд 9: Нақд пул айланмаси” тушунчаси
Нақд пул айланмаси - пулларнинг нақд кўринишдаги узлуксиз ҳаракатланиш жараёнидир. Ўзбекистонда нақд пул айланмаси Марказий банк томонидан ташкил этилади ва тартибга солинади
Слайд 10: Нақд пул айланмасининг зарурлиги
Бу айланмада пул ўзининг тўлов ва муомила воситаси функцияларини бажариши билан юзага келади.
Слайд 11: Муомила воситаси сифатида :
Нақд пуллар аҳоли билан ўзаро ёки корхона, ташкилотлар ўртасида, товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади
Слайд 12: Тўлов воситаси сифатида :
Бунда пул иш хақи ; нафақалар ; мукофотлар, якка тартибдаги қурулиш учун бериладиган кредитлар, суғурта тўловларини ва бошқа тўловларни тўлашда намоён бўлади
Слайд 13: Нақд пул айланмасини ташкил қилиш принциплари
1. Нақд пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солишнинг меёрий-ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги ; 2. Барча корхона ва ташкилотлар ўзларининг нақд пулдаги маблағларини тижорат банкларида сақлашлари шарт ; 3. Корхона ва ташкилотларга кассада кичик миқдорда нақд пул сақлаб туришга рухсат этилади ; 4. Нақд пуллардан мақсадли фойдаланиш принципи.
Слайд 14
Нақд пуллик айланма бу – нақд пул ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу айланма пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.
Слайд 15: Нақдсиз пул айланмаси тушунчаси
Нақдсиз пул айланмаси – бу пул маблағларини тўловчининг банкдаги ҳисобрақамидан олувчининг ҳисобрақамига кўчириш шаклидаги ҳаракатларининг йиғиндисидир.
Слайд 16
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилган 3229 сонли « Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги » Низом мамлакатимиз банк ва хўжалик амалиётида нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради. Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.
Слайд 18: NAQD PULSIZ HISOB-KITOBLARNING TAMOYILLARI
Xo’jalik Subektlari o’z mablag’larini bankdagi schyotlda saqlashlari va barcha operatsiyalarni bank orqali o’tkazishlari kerak. Bir bankdan ikkinchi bankka o’tadigan to’lovlar banklarning “ Nostro ” vakillik hisob raqami orqali o’tadi. Ularning 2 turi mavjud : Birinchi tamoyil 1. Vertikal vakillik hisob raqamlari 2.Gorizontal vakillik hisob raqamlari
Слайд 19: NAQD PULSIZ HISOB-KITOBLARNING TAMOYILLARI
O’zbekistonda naqdsiz pul aylanmasining qonunchilik asoslari quyidagilar : Ikkinchi tamoyil Naqdsiz pul aylanmasining me’yoriy-huquqiy asoslarining mavjudligi O’z.Res.ning Fuqarolik Kodeksi O’z.Res.ning Markaziy Banki to’g’risidagi qonuni O’z.Res.ning Banklar va bank faoliyati to’g’risidagi qonuni
Слайд 20: NAQD PULSIZ HISOB-KITOBLARNING TAMOYILLARI
Bu ularning o’z majburiyatlarini pul mablag’lari bilan o’z vaqtida va to’liq to’lay olish qobiliyatini bildiradi. Korxonalarning likvidliligini baholashda quyidagi ko’rsatkichlardan foydalaniladi : JLK - joriy likvidlilik koeffitsiyenti JA- joriy aktivlar JP – joriy passivlar Bu koeffitsiyentning eng past normativ darajasi 1,25 qilib belgilangan. Uchinchi tamoyil To’lovchi va to’lovchining bankining likvidli bo’lishi JLK=JA/JP
Слайд 21: NAQD PULSIZ HISOB-KITOBLARNING TAMOYILLARI
Schyotlardan mablag’larni o’tkazish schyot egasining topshirig’iga binoan bajariladi. Mijozlarning buyrug’isiz schyotlardagi pul mablag’lari faqat sud qaroriga binoan, qonunda belgilangan tartibda bank va mijoz o’rtasidagi shartnomaga asosan ko’chirilishi mumkin. To’rtinchi tamoyil To’lovchining roziligi bo’lishi kerakligi
Слайд 22: NAQD PULSIZ HISOB-KITOBLARNING TAMOYILLARI
To’lovning muddatliligi Mulkiy javobgarlikning mavjudligi Nazoratning mavjudligi 7 5 6 6
Слайд 23: O`zbekiston Respublikasida naqd pulsiz hisob-kitoblar to`g`risida NIZOM UMUMIY QOIDALAR
1 Mazkur Nizom kuchi naqd pulsiz hisob-kitoblarni amalga oshiruvchi yuridik va jismoniy shaxslarga – O`zbekiston Respublikasining rezidentlari va norezidentlariga tadbiq qilinadi
Слайд 25
Ўзбекистон Республикаси банклари нақд пулсиз ҳисоб-китобларни қуйидаги шаклларда ташкил этадилар ва амалга оширадилар: мемориал ордер; тўлов топшириқномаси; тўлов талабномаси ; инкассо топшириқномаси ; аккредитивга ариза ; тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеки ; пластик карточкалар.
Слайд 26
1-сон картотека — тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ ; 2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ ; аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти ; акцепт — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги ; операция куни — фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври ; валюталаш санаси — тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси ;
Слайд 27
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб – китоблар бўйича тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон республикаси тижорат банклари фаолиятида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ичида тўлов топшириқномаси энг кўп қўлланиладиган ҳисоб – китоб шаклларидан ҳисобланади. Бунга тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишнинг тўловчи, сотиб олувчи ва ҳатто банк учун ҳам қулайлиги ҳисобланади.
Слайд 28
– тўлов топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз сотиб олган товарлар ёки хизматлар учун ўз ҳисобварағидан маблағни тўлаш ҳақидаги топшириғини ўзига хизмат кўрсатадиган банкка беради; 2. Ўзбекистон республикаси тижорат банклари фаолиятиданақд пулсиз ҳисоб – китоблар ичида тўлов топшириқномаси энг кўп қўлланиладиган ҳисоб – китоб шаклларидан ҳисобланади. Бунга тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишнинг тўловчи, сотиб олувчи ва ҳатто банк учун ҳам қулайлиги ҳисобланади.
Слайд 30
Тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда дастлаб сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида шартнома тузилиб, унда тўлов шакли ҳам келишилади (1, 2 ), сотувчи олдиндан умумий тўлов суммасининг 15 фоизини тўлагандан сўнг, товарларни жўнатади ёки хизматларни кўрсатади (3), сотиб олувчи шартномада келишилган суммани мол сотувчининг ҳисобрақамига ўтказиш мақсадида тўлов топшириқномани банкка тақдим этади (4), банкнинг масъул бухгалтер ходими тўлов топшириқномаларни тегишли назоратдан ўтказгандан сўнг маблағни электрон тўлов тизими орқали республика банкига жўнатади (5), республика акциядорлик тижорат Агробанкида электрон тўлов топшириқнома тегишли дастурий назоратдан ўтказилгандан сўнг сотувчининг банкига жўнатилади (6), электрон тўлов топшириқнома Агрбанкнинг Оқтош бўлимида маблағ сотувчининг ҳисобига кирим қилинади ва бу ҳақда унга хабар қилинади (7).
Слайд 32
Тўлов топшириқномалари билан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг қатор афзалликлари ва айрим камчиликлари мавжуд. Афзалликлари – сотувчи бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан 15 фоизни олади; – пул тўловчи ташкилот товар олингандан ва хизматлар кўрастилгандансўнг тўлов топшириқномасини банкка тақдим этади; – тўлов ҳужжатларининг, бошқа нақд пулсиз ҳисоб – шаклларига нисбатан оддийли ва тезлиги; – товарли ва товарсиз операцияларда қўлланилшининг мумкинлиги. Камчилиги – сотиб олувчи ҳисобварағида маблағ бўла туриб, ушбу суммани бошқа мақсадларга фойдаланиши натижасида сотувчи тўлов суммасини кечикиб олиши мумкин;
Слайд 33: тўлов талабномаси
– тўлов талабномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз жўнатган мол ёки кўрсатган хизматлар учун тўловни мол сотиб олувчидан ундириб бериш ҳақида ўзига хизмат кўрсатадиган банкка тақдим этади ;
Слайд 34: тўлов талабнома
Мол сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳақида шартнома тузилади, ушбу шартномада тўлов шакли ҳам келишилади (1), сотувчи товарларни жўнатгандан ёки хизматларни кўрсатгандан кейин (2) тўлов талабномани банкка тақдим этади (3), банкнинг масъул бухгалтери тўлов талабномалар белгиланган тартибга жавоб беришини назоратдан ўтказгандан кейин почта орқали сотиб олувчининг банкига жўнатади (4), банк тўлов талабномани акцептлаш учун сотиб олувчига жўнатади (5), сотиб олувчи ёзма равишда тўловни рад этмаса унинг ҳисобидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиш ҳақидаги электрон тўлов талабномани республика банкига жўнатади (6).
Слайд 35
6) банк сотувчининг ҳисобварағидан маблағни кўчиргандан сўнг бу ҳақда унга хабар қилади (7), ўз навбатида республика Агробанки электрон тўлов талабнома билан Косон бўлимининг вакиллик ҳисобварағидан маблағни Оқтош бўлимига ўтказади (8), Агробанкнинг Оқтош бўлими маблағни сотувчининг ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақда сотувчига тегишли ҳужжатларни тақдим этади
Слайд 36: аккредитивга ариза
аккредитивга ариза, мижоз сотиб оладиган товарлар ва хизматлар учун тўланадиган маблағларни депонентлаш ҳақида ўз банкига тақдим этадиган ҳужжат ҳисобланади;
Слайд 37
Аккредитивлар билан ҳисоб – китоблар, ҳисоб – китобларнинг аккредитив шаклида мижознинг (тўловчининг) топшириғига кўра маблағларни олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш учун маблағ маълум муддатга депонентланади. Аккредитив қопланган ва қопланмаган турларга бўлинади. Қопланган аккредитивда сотиб олувчи шартномада кўрсатилган маблағни мижознинг банкида очилган 22602 – “Мижозларнинг аккредитивлар буйича депозитлари” ҳисобварағида депонентланади.
Слайд 38
Қопланмаган аккредитивда эса сотиб олувчи шартномада кўрсатилган суммани ўзининг ҳисобварағидан алоҳида ҳисобварақга депонентламайди, балки мижознинг банки унинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда тўлов кафолатини олади. Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ёки чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Унинг матнида ушбу белги мавжуд бўлмаган ҳолда, аккредитив чақириб олинадиган ҳисобланади.
Слайд 39: Инкассо топшириқномаси
– Инкассо топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида Марказий банк томонидан белгилаб қўйилган ташкилотлар тўловчининг ҳисобварағидаги маблағни унинг розилигини олмасдан тегишли манзилга ўтказиб бериш ҳақида банкка топшириқ беради, агар тўловчининг ҳисобварағида маблағ етарли ёки мавжуд бўлмаса инкассо топшириқномаси картотека 2 да ҳисобга олиб борилади;
Слайд 40
Инкассо топшириқномалари банкка қуйидаги ташкилотлар томонидан тақдим қилиниши мумкин: ўз вақтида тўланмаган солиқлар ва Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар (пеня, жарималар)ни ундириб олишда солиқ идоралари; бюджетдан ташқари фондлар – ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олишда, агарда бу қонуний ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса; божхона органлари – ўз вақтида тўланмаган божхона тўловларини ундиришда; суд органлари уларга берилган ижро ҳужжатлари бўйича; молиялаштиришга ортиқча ўтказилган маблағларни қайтаришда, юқори молия органлари қуйи бюджет ташкилотларга, давлат кафолати остида берилган муддати ўтган кредитларни қайтаришда ва бошқа ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан инкассо топшириқномалари қабул қилинади; қонуний ҳужжатларга асосан бошқа органлар.
Слайд 41: ҳисоб – китоб чеки
– ҳисоб – китоб чеки, асосан жисмоний шахслар ва савдо ташкилотлари ўртасида қўлланиладиган ҳужжат бўлиб, учинчи шахс, асосан савдо ташкилотлари чекдаги маблағни талаб қилиб ўз банкига тақдим этади;
Слайд 42: мемориал ордер
– мемориал ордер, ушбу ҳужжат банкнинг ички операцияларини бажаришда, шунингдек, шартномада кўрсатилган ҳолларда мижозларнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчиришда банк томонидан қўлланилади.
Слайд 43: Пластик карточкалар
Пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар, бир томондан, ҳамда маҳсулотни сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги матнда–савдо ёки хизмат кўрсатиш корхоналари), иккинчи томондан, ўртасидаги бўладиган нақд пулсиз ҳисоб – китобларда, шунингдек, нақд пул бериш пунктлари (НПБП) ва банкоматлардан нақд пул олишда қўлланилади. Ваколатли банклар халқаро пластик карточкалар чиқариши ва улар бўйича хизмат кўрсатиши мумкин, бунда улар халқаро тўлов тизимлари билан тузилган шартномаларга ва тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, бажариладиган операция қоидаларига амал қилишлари шарт.
Слайд 44
Битта электрон карточкада бир неча “ электрон хамёнлар ” жойлашган бўлиши мумкин. Пластик карточкада, уни шахс номига бириктиришда, қуйидаги реквизитлар ёзилган бўлиши шарт : а) идентификация белгилари ( картани рақами, серияси ва бошқалар ); б) банк – эмитент ( карточкаларни чиқарувчи банк) нинг коди ; в) ҳисобварақ рақами ва карточка эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ( ташкилот номи ); г) карточканинг амал қилиш муддати ;
Слайд 45
Карточкалар бўйича банклараро ҳисоб – китоблар технологияси қуйидаги вариантларни кўзда тутади : а) Ҳисоб – китобларни амалдаги электрон тўловлар тизими (ЭТТ) орқали ялпи ҳисоб – китоб асосда ўтказиш ; б) Ҳисоб – китобларни ҳисоб – китоблар қатнашчилари томонидан ташкил этилган процессинг марказларидан кун давомида ўтказилиб, якуний ўзаро мажбуриятлар ҳисобланган ҳолда, тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларидан якуний ҳисоб – китоблар суммасини ўтказиш. ЭТТ орқали пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда, амалга оширилган операциялар бўйича ялпи ҳисоб – китоблар қилиш, қуйидаги тартибда амалга оширилади :
Слайд 46
Процессинг марказлари орқали ҳисоб – китобларни ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади : а) кун давомида карточкалар бўйича барча транзакциялар, хисоб – китоблар унинг қатнашчилари томонидан тасдиқланган тартибда, процессинг маркази орқали ўтказилади ва ҳисоб – китобларда қатнашувчи ҳар бир банк учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда акс эттирилади ; б) ҳисоб – китоблар қатнашчилари келишувига асосан, ҳисоб – китоблар бўйича якуний суммалар ( мажбуриятлар ) тижорат банкларининг Марказий банкнинг Хисоб – китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали, шартномада қайд этилган даврийликда ўтказилади ; в) банклар, процессинг марказидан олинган маълумотларга асосан, карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар бўйича, маблағларни мижозларнинг ҳисобварақларига киритадилар ёки чиқарадилар.
Слайд 50: Пул базаси ўз ичига муомиладаги нақд пуллар ва тижорат банкларини Марказий банкдаги мажбурий захирасида сақланадиган пулларни олади
Слайд 51: Мижозларини ҳисоб рақамларидаги пул қолдиқлари ва муомиладаги нақд пуллар пул массасини ташкил қилади
Слайд 52: Иқтисодиётда пулни яратилиш жараёни ўз ичига икки босқични олади:
Биринчи босқичда пул базаси шаклланади, Иккинчи босқичда пул массаси шаклланади Иқтисодиётда пулни яратилиш жараёни ўз ичига икки босқични олади:
Слайд 54: Пул мультипликатори пул массаси ва пул базаси ўртасидаг и муносабатни англатиб, банк тизимида мижозлар ҳисобрақамида пул базасини кўпайиши натижасидан, қанча пул миқдори яратилиши кўрасатади
Слайд 56: Тижорат банкларининг мижозларига ажратган кредитлари ва Марказий банкнинг тижорат банкларига ажратган кредитлари ўртасидаги муносабати кредит мультипликаторини англатади
Слайд 57: Кредит мультипликатори = тижорат банкларини мижозларга берган кредитлари / Марказий банк томонидан тижорат банкларига ажратилган кредитлар
Слайд 58
Қиймат қонуни ва унинг муомала доирасида юзага чиқиш шакли – пул муомаласи қонуни товар-пул муносабати мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларга хосдир. Қиймат шакллари ва пул муомаласи тараққиёт йўлини таҳлил қилаётиб, К. Маркс пул муомаласининг қо-нунини очди. Бу қонунга асосан муомала воситаси функциясини амалга ошириш учун керак бўлган пул миқдори аниқланади.
Слайд 61
Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқа-дорликни акс эттиради. Бу қонунга асосан муомала учун зарур бўлган пул миқдорини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
Слайд 62
Реализация қилинадиган товарлар суммаси Кредитга сотилган товарлар суммаси Мажбурият-лар бўйича тўловлар суммаси Бир-бирин и қоплайдиган тўловлар суммаси Пулнинг муомала ва тўлов воситаси сифатида ўртача айланиш тезлиги Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқадорликни акс эттиради.
Слайд 63: Пул агрегатлари пул маблағларини ликвидлилик даражасига қараб ажратилган, ҳар бир агрегат ўзида ўзидан олдинги агрегатни жамлаштиради
Слайд 66
Муомала учун зарур булган пул микдорини камайтриш учун куйидаги чораларни амалга ошириш мухимдир: - истеъмол кредитини ривожлантириш - накд пулсиз хисоб- китобларини ривожлантириш - пулнинг муомала тезлигини оширишга эришиш.
Слайд 67
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий и н струме н тлари бўлиб қ уйидагилар ҳисобланади:
Слайд 68
Қайта молиялаштириш сиёсати Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бунда Марказий банк у ш бу воситадан фойдаланган ҳо лд а ф а қ ат молиявий ҳолати яхши б ў л га н банкларга кредит беради. Хи соб с тавкасини Марказий банк белгилайд и. Ушбу ф оизнинг кам а йи ши тижорат банкларининг Марказий банкдан кўпроқ кредит олишига, уларда орти қ ча захираларнинг пайдо б ў ли ши га ва муомаладаги пул массасининг ўсишига олиб келади. Ак син ча, ҳисоб фоизининг ош ирилиши натижасида тижорат ба нклар и Мар к азий банкдан олган захир а лар ини тезроқ қайтаришлари учун уларни сота бошла й ди ва пир овардида муомаладаги пул массаси камаяди. Амалиётда, давлатлар ҳисоб ставкаси сиёсатини очиқ бозордаги операциялар сиёсати билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиладилар.
Слайд 69
Мажбурий захиралар сиёсати Мажбурий захиралар кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир. Улар мижозлар томонидан ўз омонатларини талаб қилиб олганда зарур бўлади. Захира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини ч е клайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган захираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча захиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо этиш» қобилияти паст бўлади.
Слайд 71
Очиқ бозордаги сиёсати Марказий банк томонидан давлат облигацияларини (қимматли қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳодидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан, тижорат банклари захираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу захиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мультипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан захираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.
Слайд 72
Валюта сиёсати Валюта сиёсати деганда Марказий банкнинг валюта муносабатларини тартибга солиш ва амалга ошириш соҳасидаги тадбирларининг мажмуи тушунилади. Марказий банкнинг валюта сиёсати пул-кредит сиёсатининг асосий классик инструментларидан бири хисобланади. Жаҳон банк амалиётидан шу нарса маьлумки, валюта сиёсати, асосан, куйидаги сиёсатлардан иборат : валюта интервенцияси, валюта захираларини диверсификация килиш. валютавий чеклашлар, валютанинг алмашув даражасинн бошкариш, валюта курсининг тартиби, девальвация, ревальвация.
Слайд 73: Пул маблағларини эмиссияси
Эмиссия Бюджет эмиссияси Кредит эмиссияси Пул маблағларини эмиссиясини мақсади Бюджет дефицитини қоплаш учун Хўжалик субъектларини кредитлаш учун Эмитент Ғазначилик Марказий банк Эмиссиянинг асослари Пуллар муомала сферасида қолиб кетади ва пул муомаласи каналларини тўлдиради ва эмитентга қайтмайди Пуллар муомала сферасида қолиб кетмайди, пул муомаласи каналларини тўлдирмайди, эмитентга қайтиб келади. Пулларнинг таъминоти Пуллар ҳеч қандай таъминотга эга эмас ва уларнинг қадри тушиб кетиши мумкин Пуллар товар ва олтин билан таъминланган, қадри тушиб кетмайди. Пул маблағларини эмиссияси