Первый слайд презентации: Истеъмол, жамғарма ва инвестициялар
МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ “ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ Бажарди : МС 62-гурух талабаси Тошмухамедов Даврон Тошкент–2020
Слайд 2: Р е ж а
Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлиги. Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар.
Слайд 3: АСОСИЙ ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР
Истеъмол – жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш натижаларидан ва ишлаб чиқариш омиллари (ишчи кучи)дан фойдаланиш жараёнини билдиради. Шахсий истеъмол – истеъмолчилик характеридаги неъматлар ва хизматлардан бевосита фойдаланишни, яъни уларнинг индивидуал тарзда истеъмол қилинишини билдиради. Унумли истеъмол – ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан фойдаланишни англатади. Истеъмолчилик сарфлари – аҳоли даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисм. Жамгарма – аҳоли, корхона (фирма) ва давлат форий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва фоизли даромад олиш мақсадида тўпланиб борилиши. Истеъмолга ўртача мойиллик – шахсий даромаднинг истеъмолга кетадиган улуши. Жамғармага ўртача мойиллик – шахсий даромаднинг жамгармага кетадиган улуши. Истеъмолга қўшилган мойиллик – шахсий даромад ўсган қисмининг истеъмол қилинадиган қисми ёки улуши.
Слайд 4
Жамғармага қўшилган мойиллик – шахсий даромад ўсган қисмининг жамғармага кетадиган ҳиссаси. Иқтисодий жамғариш – миллий даромаднинг бир қисмидан асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт ва заҳираларни кўпайтиириш учун фойдаланиш. Жамғариш нормаси – жамғариш фондининг миллий даромадга нисбатининг фоиздаги ифодаси. Капитал қўйилмалар - асосий капитални кенгайтириш ва уни такрор ишлаб чиқаришга қилинадиган сарфлар. Инвестициялар – ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга, яъни асосий ва айланма капиталга пул шаклидаги қуйилмалар. Инвестицион фаолият – инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича қилинадиган амалий ҳаракатлар. Инвестр – инвестицияларни амалга оширувчи шахс. Инвестициялар самарадорлиги – миллий даромад ( фойда ) ўсган қисмининг инвестицион сарфлар суммасига нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Истеъмол жараёнида турли хил моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланилади. Истеъмол қилинадиган неъмат турига боғлиқ равишда моддий неъматларни ва хизматларни истеъмол қилиш ажратилади. Индивидуал ёки жамоа булиб истеъмол қилиш фарқланади. Алоҳида оила ёки жамият аъзоларининг ихтиёрида бўлган моддий неъматларни истеъмол қилиш индивидуал истеъмолга киради. Жамият аъзоларининг гуруҳлари моддий неъмат ва хизматлардан фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга киради. Истеъмол фонди маблағларидан бутун иқтисодиёт доирасида банд бўлган ходимларнинг моддий ва маданий эҳтиёжларини, шу жумладан бошқариш ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. У бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар бошқаришдаги моддий сарфларни ўз ичига олади. Истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида ходимлар қўлига келиб тушадиган қисми истеъмолчилик сарфлари мақсадида ишлатилади. Истеъмолчилик сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлари учун ишлатиладиган қисми.
Слайд 6
Жамғарма – бу аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва фоизли даромад олиш мақсадларида тўпланиб борилиши. Унинг ҳажми уй хўжаликлари даромадидан истеъмолчилик сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. Даромад фондида истеъмолчилик сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса, жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади. Жамғарманинг ўсиши эса иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарларга йўналтирилишини билдиради. Шу сабали даромадда истеъмолчилик сарфлари ва жамғарма нисбатининг ўзгариши бир қатор, баъзан қарама-қарши оқибатларга олиб келиши мумкин.
Слайд 7
Истеъмол ва жамғарма даражасини аниқлаб берувчи асосий омил миллий даромад ҳисобланади. Лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. Шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмолчилик сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. Истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. Демак бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. Чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. Ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасилаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди.
Жамғариш иқтисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий омилларидан бири ҳисобланиб, инвестицион характердаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар жамғаришнинг амалда намоён бўлиш шакли бўлганлиги сабабли дастлаб тахлилни жамғаршнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш билан бошлаймиз. Жамғариш деб, миллий даромаднинг бир қисми асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт захираларини кўпайтириш учун сарфланишига айтилади.
Слайд 9
Амалда жамғариш капитал маблағлар ёки инвестицион сармоялар шаклида юзага чиқиб, у янги асосий капитални ҳосил қилиш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкциялаш ва янгилашга қилинадиган харажатларни ифодалайди. « Жамғариш » ва «капитал маблаг » ёки « инвестицион сарфлар » тушунчалари бир хил мазмунга эга эмас. Бир томондан, капитал маблағ ёки инвестицияларнинг чегаралари жамғариш фондига қараганда кенгроқ, чунки реновацияга ( яъни эскирган объектларни батамом алмаштиришга ) сарфланадиган амортизация фондининг бир қисми ҳам уларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи томондан, « жамғариш » тушунчаси инвестицион сарфлар доирасидан чиқиб кетади, чунки у фақат асосий капиталнинг эмас, балки айланма капиталнинг, шунингдек эҳтиёт захираларининг кенгайишини ҳам англатади.
Слайд 10
Ижтимоий маданий соҳадаги жамғариш ( ноишлаб чиқариш жамғариши ) уй-жой фондини, касалхоналар, уқув муассасалари, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт муассасалари, яъни номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, реконструкциялаш, янгилашга сарфланади. Ноишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг зарур шартидир. Жамғариш фонди, унинг ҳажми ва таркиби такрор ишлаб чиқариш суръатларини белгилаб берадиган ҳал қилувчи омиллардир. Жамғариш нормаси бевосита жамғариш фондининг бутун миллий даромад ҳажмига нисбати билан аниқланади : ЖН = ( ЖФ / МД ) х 100 Бунда, ЖН- жамғариш нормаси, ЖФ- жамғариш фонди, МД- миллий даромад.
Слайд 11
Жамғариш флнди миллий даромаднинг бир қисмини ташкил этади ва шу сабабли миллий даромад ҳажми кўпайишини белгилайдиган омиллар, жамғариш миқдорини ҳам белгилаб беради. Бу омиллардан асосийси қўлланиладиган ресурслар массаси ва уларнинг унумдорлигидир. Жамғариш миқдори ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё, материаллар, энергияни тежаб-тергаб сарфлашга ҳам боғлиқ. Маҳсулот бирлигига уларни сарфлашни камайтириш моддий воситаларнинг ўша миқдорида маҳсулотларни камроқ ҳажмда ишлаб чиқаришга имкон беради. Жамғаришнинг миқдори миллий даромаддаги жамғариш ва истеъмол фондлари ўртасидаги нисбати ҳам боғлиқ бўлади.
Инвестициялар сарфларининг иккинчи таркибий қисми ҳисобланади. Инвестициялар даражаси жамият миллий даромади ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатади ; миллий иқтисодиётдаги кўплаб мутаносибликлар унинг ўсиш суръатига боғлиқ бўлади. Инвестициялар мамлакат миқёсида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш объектлари қуриш, станок, ускуна ва шу каби узоқ муддатли фойдаланиладиган асосий капиталларни сотиб олиш, ишга тушириш билан боғлиқ сарфларни билдиради. Инвестициялар – асосий ва айланма капитални кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга пул шаклидаги қўйилмадир. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади.
Слайд 13
Инвестиция фаолияти қўйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин : инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари ( фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к ); қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари ); жалб қилинган молиявий маблағлар ( акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари ); бюджетдан инвестицияларни молиялаштириш. 1998 йил Ўзбекистонда инвестицион қўйилмаларнинг 49,2 % ни корхоналарнинг ўз молиявий маблағлари ҳисобига, 24,2 % ни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган.
Слайд 14
Республикада инвестицияларнинг молиялаштиришманбалари бўйича тузилиши (% ҳисобида ). Тузилиши 1991 1992 1993 1994 1995 1998 Жами капитал қўйилмалари 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 Шу жумладан бюджет маблағлари 44,5 26,6 32,1 25,3 22,9 24,2 Ўз маблағлари 38,7 52,9 46,2 47,1 47,0 49,2 Банк кредитлари ... 0,3 8,3 11,1 9,6 6,2 Чет эл инвестрлари ва кредитлари Маблағлари ... ... 0,1 6,6 14,0 20,3 Аҳоли маблағлари 16,8 20,2 13,2 9,9 6,5 ...
Слайд 15
Инвестициялар даражасини белгилайдиган иккинчи омил фоизнинг реал ставкачи ҳисобланади. Фоиз ставкаси – бу реал асосий капитални ссотиб олиш учун зарур бўлган банд қилинган пул капиталига корхона тўлаши зарур бўлган пул миқдори ҳисобланади. Агар кутилаётган соф фойда нормаси (10 %) фоиз ставкаси (7 %) дан ортиқ бўлса инвестицияни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Аксинча, фоиз ставкаси ( 12 %) кутилаётган соф фойда нормаси ( 10 %) кўп ортиқ бўлса, инвестициялаш самарасиз ҳисобланади. Инвестиция даражасига кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкасидан ташқари бошқа қўйидаги омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Машина ва ускуналарни харид қилиш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари. Тадбиркорлардан олинадиган солиқ миқдори. Технологик ўзгаришлар.
Слайд 16: А Д А Б И Ё Т Л А Р
1. Каримов И.А. – Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз. Т. Ўзбекистон – 2000. 2. Каримов И.А. – Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. Т. Ўзбекистон – 1999. 3. Каримов И.А. – Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишидаги маърузаси. « Халқ сўзи », 2 феврал 2000 йил. Куликов Л.М. Экономическая теория. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2006. – 432 с. Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: «Фан ва технология». 2005. – 186 б. Раззоқов А., Тошматов Ш., Ўрмонов Н. Иқтисодий таълимотлар тарихи. – Т.: « Молия ». 2002. – 174 б. Борисов Е.Ф. Экономическая теория: 2-е изд., перераб. и доп. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005. – 230 с.